locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йиллар давомида FIA Awards маросими автомобил спорти дунёсидаги энг нуфузли йиллик тадбирлардан бирига айланди

FIA Awards тарихи нафақат автомобил спортнинг эволюциясини, балки унинг маданий аҳамиятини ҳам намоён этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Йиллар давомида FIA Awards маросими автомобил спорти дунёсидаги энг нуфузли йиллик тадбирлардан бирига айланди
photo: Autosport Uzbekistan

Йиллар давомида FIA Awards маросими автомобил спорти дунёсидаги энг нуфузли йиллик тадбирлардан бирига айланди.

Айни шу ерда мавсум якуни расмий тарзда сарҳисоб қилинади ҳамда Formula-1, ралли, картинг ва узоқ масофага югуриш пойгалари каби турли йўналишларда энг юқори натижаларга эришган спортчилар ва жамоаларга чемпионлик мукофотлари топширилади.

Гала-кечани ўтказиш анъанаси 2003 йилдан бошланади. Ўша йили FIA жаҳон чемпионларини бирлаштирган ягона тантанали маросимни илк бор ташкил этди. Шу пайтдан буён FIA Awards ҳар йили жаҳон автомобил спортнинг етакчи вакилларини жамлаб келади; тадбир географияси эса Париж, Версаль, Истанбул, Монако, Вена, Санкт-Петербург, Болонья, Боку, Кигали ва бошқа кўплаб шаҳарларда ўтказилган.

Турли йилларда FIA Awards саҳнасига Formula-1, Ралли, Картинг, WEC каби йўналишларда тарихга кирган энг нуфузли чемпионлар кўтарилган — Михаэль Шумахер, Себастьян Феттель, Льюис Хэмилтон, Макс Ферстаппен, Себастьян Ожье, Том Кристенсен, Себастьян Лёб, Йохан Кристофферссон, Кирилл Кутсков ва бошқалар.

Асосий чемпионлик мукофотларидан ташқари, маросим FIA қадриятларини акс эттирувчи махсус номинацияларни ҳам ўз ичига олади. Масалан, 2013 йилдан буён “Action of the Year” — мавсумнинг энг томошабоп лаҳзаси учун бериладиган мукофот топширилади. Турли йилларда бу совринга Фернандо Алонсо, Даниел Риккардо ва Шарль Леклер муносиб деб топилган.

Автомобил спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бериладиган мукофотлар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Йиллар давомида ушбу саҳнада Жан Тодт, Берни Экклстоун, Ники Лауда каби пойга йўлларидан ташқарида ҳам улкан мерос қолдирган шахслар тақдирланган.

FIA Awards тарихи нафақат автомобил спортнинг эволюциясини, балки унинг маданий аҳамиятини ҳам намоён этади.

2025 йилда Тошкент ушбу нуфузли шаҳарлардан бирига қўшилиб, FIA Awards’га мезбонлик қиладиган навбатдаги марказга айланади. Ўзбекистон пойтахтига картинг, ралли, ралли-рейдлар, кузовли сериялар, узоқ масофага югуриш пойгалари ва, албатта, Formula-1 каби барча асосий йўналишларнинг жаҳон чемпионлари ташриф буюриши кутилмоқда. Бу йил саҳнада кимлар чиқиши эса мавсум якунлангач расмий тарзда маълум бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг