Хорижий экспертлар: Ўзбекистонда карате спорт тури янги босқичга кўтарилди
Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон делегацияси ҳам етакчилар сафида иштирок этяпти.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Хабарингиз бор Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон делегацияси ҳам етакчилар сафида иштирок этяпти. Каратечиларимиз ҳам делегациямиз ҳисобига олтин ва кумуш медаллари билан ҳисса қўшишди.
Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон Карате WКФ ассоциацияси раиси Рашид Талипов ва Жаҳон карате федерацияси (WКФ) президенти Антонио Эспинос, Осиё Карате федерацияси президенти генерал-маёр Нассер Абдулраззоқ ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда карате спорт тури янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист