Хоразмда спорт мактаблари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда
Аниқланган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилоятидаги спорт мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, моддий-техника базаси, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқув-машғулот жараёнларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолияти, давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга топширилган спорт иншоотларининг самарадорлиги ва мавжуд инфратузилмадан фойдаланиш ҳолатига баҳo берилмоқда.
Ўрганишлар давомида футболни ривожлантириш бўйича директор ўринбосарлари фаолияти ҳам танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, аниқланган муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист