locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хоразмда 2026 йил режалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

2026 йил учун режа ва вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хоразмда 2026 йил режалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Фото: Спорт вазирлиги

Хоразм вилоятида 2025-йил якунлари ва 2026-йил режаларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди

Хоразм вилоятида гимнастика спорти йўналишида 2025-йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2026-йил учун режа ва вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда 2025-йилда вилоят гимнастикалари томонидан республика ва халқаро мусобақаларда эришилган ютуқлар, хусусан, трамплин ва спорт гимнастикаси йўналишларидаги юқори натижалар алоҳида эътироф этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси Хоразм вилояти бўлими раҳбарияти, тренерлар, ҳакамлар ва мутахассислар иштирок этиб, 2026-йилга мўлжалланган истиқбол режалар, мусобақалар тақвими ҳамда бадиий гимнастика йўналишини такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар муҳокама қилинди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг