Хикару Накамура: Чемпионлик учун матчда Гукеш ғалаба қозонади
Номзодлар турниридаги ғалабасидан сўнг, Жавоҳир Синдоров кўпчилик учун бўлажак жаҳон чемпионлиги матчда фаворит бўлиб турибди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Номзодлар турниридаги ғалабасидан сўнг, Жавоҳир Синдоров кўпчилик учун бўлажак жаҳон чемпионлиги матчда фаворит бўлиб турибди. Аммо дунёнинг 2-рақамли шахматчиси Хикару Накамура бошқача фикрда.
— “Синдоров ва Гукеш Доммаражудан кимнидир танлаш керак бўлса, мен Гукешни танлайман.
Менимча, айнан унда босим йўқ. Аксинча, ҳамма ундан ютқазишни кутяпти, Синдоров эса матчда устун бўлади деб ўйлашяпти.
Лекин, агар Гукеш чемпионлик матчи ва ундан олдинги турнирлардаги ўзининг энг яхши даражасига қайта олса, бемалол ғалаба қозониши мумкин”
Иброҳим Жалолов
Редактор