Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган регби-7 бўйича U-20 ёшгача бўлган қизлар жамоалари ўртасидаги турнир якунланди
Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган регби-7 бўйича U-20 ёшгача бўлган қизлар жамоалари ўртасидаги турнир якунланди.
Мусобақада мамлакатнинг 12 та ҳудудидан 12 та жамоа иштирок этди. Турнир Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси — UzEx кўмагида ташкил этилди. Тақдирлаш маросимини UzEx раиси Қаюмов Асадулла олиб борди.
Турнир натижалари:
1-ўрин — Хоразм (Тренер – Матжонов Муроджон)
2-ўрин — Қорақалпоғистон (Тренер – Примматов Қутлимурод)
3-ўрин — Наманган (Тренер – Ҳошимжонов Абдураҳмон)
4-ўрин – Жиззах
5-ўрин – Тошкент вилояти
6-ўрин – Сирдарё
7-ўрин – Тошкент
8-ўрин – Бухоро
9-ўрин – Сурхондарё
10-ўрин – Андижон
11-ўрин – Фарғона
12-ўрин – Навоий
Шунингдек, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Акрамов Жасур ҳамда UzEx бошқарув раиси ўринбосари Мустафина Викторияга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.