Халқаро ҳамкорлик: WAKO раҳбарияти Сенегалда
Кикбоксингнинг халқаро майдондаги ривожи изчил давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: kikboksing Uzbekistan
WAKO президенти жаноб Рой Бейкер Сенегал Кикбоксинг Федерацияси ва унинг президенти Яхя Диоп таклифига биноан Сенегалга ташриф буюрди.
Ташриф давомида жаноб Рой Бейкер:
Спорт вазири,
Миллий Олимпия қўмитаси президенти,
Тегишли давлат идоралари ва
Турли делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда Сенегал ва минтақада кикбоксингни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар 2026-йил Ёшлар Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзолари билан ҳам учрашиш имконига эга бўлишди. Ушбу учрашувлар кикбоксинг спорт тури ушбу нуфузли ўйинларда ҳеч бўлмаганда муҳим ўрин эгаллаши мумкинлигига умид уйғотди.
Кикбоксингнинг халқаро майдондаги ривожи изчил давом этмоқда!
Иброҳим Жалолов
Редактор