Гулжаной Наимова — Чунчон очиқ Челленжи ғолиби!
Корея Республикасининг Чунчон шаҳрида пара таэквондо бўйича G4 тоифасидаги Жаҳон очиқ Челленж турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида миллий терма жамоа аъзолари 1 та олтин ва 2 та кумуш медалга эга чиқишди.
Олтин:
Гулжаной Наимова (+65 кг).
Кумуш:
Қудратилло Суннатов (-70 кг)
Умаржон Мўйдинов (+80 кг).
Кечаги беллашувлар давомида Файоз Валижонов (58 кг), Қудрат Ҳайдаров (63 кг), Мадина Мусинова (47 кг) ҳамда Умида Мамаражабова (52 кг) ҳисобимизга 4 та бронза медалларини қўшиб қўйишганди. Шу тариқа, ҳамюртимиз мусобақани 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.
-
Гулжаной Наимова Чунчон очиқ Челленжи чемпиони деб эълон қилинди!
Чунчон (Корея Республикаси) шаҳрида бўлиб ўтган Пара таэквондо бўйича Жаҳон очиқ Челленж G4 турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари бирта олтин ва иккита кумуш медалларга сазовор бўлишди.