Гулистон туманида «Давлат Хавфсизлик Хизмати кубоги» мусобақаларига старт берилди
Бу ҳақда Сирдарё вилояти спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Сирдарё вилояти спорт бошқармаси
Гулистон тумани марказида жойлашган усти ёпиқ сунъий майдонида маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Давлат Хавфсизлик Хизмати кубоги" мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Ушбу спорт мусобақалари тумандаги 24 та маҳаллаларда спортнинг катта футбол ва мини футбол туридан қизлар ва ўғил болалар ўртасида жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақаларнинг очилиш маросимида Гулистон тумани ҳокими Олимжон Жўраев ҳамда туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот раҳбарлари ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари иштирок этишиб, эзгу мақсад йўлида ёшларни бирлаштиришга хизмат қилаётган спорт тадбирларининг жорий мавсумида ҳам туман ёшларига улкан омадлар тиладилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист