Гимнастика. Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди
Регламентга кўра, бугун барча йўналишларда саралаш баҳслари ва кечки дастурда тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Бугун пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бошланди. Бу йилги беллашувларда дунёнинг 39 мамлакатида 150 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишича, беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда Лола Жўраева яккалик, Мумтозабону Исҳоқзода, Амалия Мамедова, Эвелина Атальянс, Ясмина Мкртичёва, Юлия Валеватая ҳамда Самира Аҳмедова гуруҳ машқи дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Регламентга кўра, бугун барча йўналишларда саралаш баҳслари ва кечки дастурда тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор