Гимнастика. Оксана Чусовитина яна финалда
Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг дастлабки саралаш баҳслари ортида қолди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг дастлабки саралаш баҳслари ортида қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина таянилиб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллади. Мазкур йўналишдаги финал 7-март санасига белгиланган. Шунингдек, у бугун тўсиндаги машқ дастурида ҳам саралаш босқичида қатнашади.
Йигитларимиздан Абдулазиз Мирвалиев ва Ҳумоюн Исмоилов эркин машқ, Расулжон Абдураҳимов эса параллел брусдаги машқда иштирок этди. Бироқ улар тўплаган балл финал учун етарли бўлмади.
Иброҳим Жалолов
Редактор