Германия шахмат Бундеслигаси бошланмоқда: таркибларда 5 нафар ўзбекистонлик
Германия шахмат Бундеслигаси бошланмоқда: таркибларда 5 нафар ўзбекистонлик.
Бугун, 9 октябрь куни Германия шахмат Бундеслигасининг 2026/27 йилги мавсуми старт олади. Мусобақада 16 та клуб иштирок этади. Дастлабки уч тур 9–11 октябрь кунлари ўтказилади.
Клубларнинг расмий рўйхатларига Ўзбекистоннинг беш нафар гроссмейстери киритилган:
- Нодирбек Абдусатторов — SC Viernheim
- Жавоҳир Синдоров — OSG Baden-Baden
- Рустам Қосимжонов — OSG Baden-Baden
- Шамсиддин Воҳидов — OSG Baden-Baden
- Нодирбек Якуббоев — FC Bayern München.Амалдаги чемпион — Абдусатторов рўйхатдан ўтган SC Viernheim. Baden-Baden эса бу мавсумда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири саналмоқда.
Беш нафар ўзбекистонликнинг барчаси мавсум учун рўйхатдан ўтган, аммо бугунги партияларда айнан кимлар доскага ўтириши ҳозирча тасдиқланмаган.