Гандболчиларимиз “Беларус” ва “Россия” терма жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Айни кунларда, гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Россия давлатининг Толятти шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ушбу йиғин жорий йили аёллар жамоалари ўртасида болиб о`тадиган Марказий Осиё ва XVIII-Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Йиғин доирасида мамлакатимизнинг гандболчи қизлари Беларус ва Россия жамоалари билан биргаликда машғулотларда қатнашиб, ўзаро учрашувларда майдонга тушиши кўзда тутилган.
Ўқув-машғулотлар жараёни 11 апрелгача давом этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор