Гандбол. Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни мағлуб этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Тошкентда гандбол бўйича 19 ёшгача қизлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугун турнирнинг 2-тур ўйинлари якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси гонгконлик рақибаларига қарши майдонга чиқиб, 45:15 ҳисобида ғалаба қозонди.
1-тур ўйинида Ҳиндистон ҳам мағлуб этилганди. Натижада ўзбекистонлик гандболчи қизлар 6 очкога эга бўлишди.
Маълумот учун, ушбу чемпионат 2026 йилги U20 жаҳон чемпионатига саралаш ҳисобланади. Ярим финалга чиқадиган тўртта жамоа жаҳон биринчилиги йўлланмасига эга бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист