Гандбол. Урганчда Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Муросасиз беллашувлар остида кечган ушбу мусобақада юқори даражадаги ўйинлар намоён этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Gandbol
Урганч шаҳрида жойлашган "Ёшлик" спорт мажмуасида гандбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Муросасиз беллашувлар остида кечган ушбу мусобақада юқори даражадаги ўйинлар намоён этилди.
“Урганч РАНЧ” аёллар жамоаси тўрт давра якуни бўйича Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Хоразмлик спортчилар – ОКМК (Тошкент вилояти) жамоасини 36:35, кумуш медал соҳибаси Тошкент шаҳри жамоасини эса 43:41 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор