Гандбол. Самарқандда Ўзбекистон чемпионатининг 3-давраси ўтказилмоқда
Хоразмлик гандболчилар мағлубиятсиз одимини давом эттиришмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Xorazm
Самарқанд давлат университетининг академик лицейи спорт базасида U-20 ўғил болалар ва қизлар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг учинчи давраси ўтказилмоқда.
Қизлар жамоалари биринчилигида асоси СЎТЕАИСМ тарбияланувчилари ва Урганч РАНЧ технология университети талаба-гандболчиларидан иборат Хоразм вилояти терма жамоаси воҳамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Айни дамда, хоразмлик гандболчилар мағлубиятсиз одимини давом эттиришмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор