Гандбол. Қизларимиз \"Звезда\" билан дуранг ўйнади
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон ёшлар ва қизлар терма жамоалари Минск шаҳрида Беларусь давлати гандболчилари билан ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинини уюштирмоқда. Йиғин режасидан маҳаллий жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказиш ҳам ўрин олган.
Бугун қизларимиз йиғин доирасида илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Улар Беларуснинг етакчиларидан ҳисобланган Минскнинг “Звезда” (тренери Марина Олей) аёллар жамоасига қарши ўйнашди. Ушбу қарама-қаршиликда ғолиб аниқланмади. Ҳисоб 41:41.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.