Гандбол. Бухорода гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Gandbol
Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича ўсмирлар ва ўсмир қизлар (U-14) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда. Тантанали очилиш маросими доирасида кўргазмали чиқишлар ҳамда санъаткорлар томонидан тақдим этилган мусиқий дастурлар мусобақага ўзига хос руҳ бағишлади.
Айни пайтда мусобақанинг беллашувлари қизғин ва муросасиз баҳслар остида давом этмоқда. Ушбу мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, гандбол спорт турини янада ривожлантириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор