Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўйинолди машғулотини ўтказди
Машғулот қатъий интизом ва ишчанлик руҳида олиб борилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун ТАТУ спорт залида Қирғизистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган иккинчи назорат учрашувидан олдин машғулотни ўтказди.
Мураббийлар штаби спарринг рақиб жамоа билан дастлабки ўйин таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда танланган тактика бўйича алоҳида иш олиб боришди. Машғулот юқори темпда ва кўтаринки руҳда ўтди. Ўсмирларимизнинг кайфиятлари аъло. Машғулот қатъий интизом ва ишчанлик руҳида олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар терма жамоамиз эртага – 21-октябр куни соат 16:00 да Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида Баҳрайн сафари олдидан Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист