locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни бошлади

Бош мураббий ушбу йиғинга жами 25 нафар футзалчини жалб қилди.
Бошқа спорт турлари
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни бошлади
Фото: Ўзбекистон футзали

Бугун испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. Йиғин Ўзбекистон терма жамоалари марказининг спорт залида ўтказилмоқда.

Бош мураббий ушбу йиғинга жами 25 нафар футзалчини жалб қилди. Уларнинг 4 нафари дарвозабон, 6 нафари ҳимоячи, 10 нафари қанот ўйинчиси ва 5 нафари ҳужумчи ҳисобланади.

Бугун бошланган йиғин 12-июнга қадар давом этади. Номзодлар ҳар куни икки маҳалдан интенсив машғулотларда иштирок этадилар. Шунингдек, йиғин давомида Ўзбекистон футзал федерацияси таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюрган португалиялик мутахассис Нуну Мигел дарвозабонлар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июн ойидаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
• Аббос Элмуродов (БМБ)
• Аббос Ўлмасбеков (БМБ)
• Жасурбек Ризбонов (Насаф)
• Шавкат Ибрагимов (Оил Стар)

Ҳимоячилар:
• Мшраб Одилов (БМБ)
• Илҳом Ҳамроев (Оил Стар)
• Анасхон Раҳматов (Насаф)
• Шаҳзод Саъдиев (БМБ)
• Шоҳжаҳон Шоназаров (Оил Стар)
• Фазлиддин Ботиров (ОКМК)

Қанот ўйинчилари:
• Ҳусниддин Нишонов (БМБ)
• Самариддин Беркинов (Оил Стар)
• Хайрулла Солихов (ОКМК)
• Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК)
• Шоҳрух Раҳмиддинов (Бобур)
• Аҳмаджон Жалолов (Гулистон)
• Суннат Жўраев (Насаф)
• Асилбек Вафоев (Насаф)
• Беҳруз Самиев (Оил Стар)
• Аброҳ Ахмедзянов (СҚБ)

Ҳужумчилар:
• Даврон Чориев (БМБ)
• Музаффар Аҳаджонов (БМБ)
• Артур Умуров (Оил Стар)
• Тимур Салимов (Оил Стар)
• Али Ризо Ҳусайнов (Динамо)

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг