locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Ўзбекистон иккинчи учрашувда ҳам Тожикистон терма жамоасини мағлуб этди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Ўзбекистон иккинчи учрашувда ҳам Тожикистон терма жамоасини мағлуб этди
ФОТО: O'FF

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Беллашув тўлиқлигида жамоамизнинг устунлигида ўтди. Биринчи учрашув билан солиштирганда чуқурроқ ҳимояланган меҳмонлар асосий эътиборни ҳимояга қаратдилар.

Шунга қарамай, кетма-кет ҳужумлар ўз самарасини берди. Иккинчи бўлимнинг ўртасида шу каби ҳужумларнинг навбатдагисини Бехруз Самиев аниқ зарбаси билан якунлади — 1:0.

Футзал | Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон 1:0 Тожикистон

Гол: Бехруз Самиев 31'

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг