locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Тўпурарлар пойгасида Элбек Тўлқинов ҳануз пешқадам

Унинг энг яқин таъқибчиси – “BMB PFC” ҳужумчиси Музаффар Аҳаджонов пешқадамдан учта голга орқада қолмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Тўпурарлар пойгасида Элбек Тўлқинов ҳануз пешқадам
Фото: Ўзбекистон футзали

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига баҳсларининг тўпурарлар пойгасида ҳам рақобат жиддий кечмоқда.

Биринчи давра тўпурари – “Oil Star” ҳужумчиси Элбек Тўлқинов иккинчи давранинг илк туридан кейин ҳам етакчилик мавқеини сақлаб қолди – 20 та гол. Унинг энг яқин таъқибчиси – “BMB PFC” ҳужумчиси Музаффар Аҳаджонов пешқадамдан учта голга орқада қолмоқда.

Жиззахликларнинг яна бир “таран” ҳужумчиси Oliveira de Jesus Souza Hebbert – Bolt ҳисобида 14 та гол бор ва у учинчи поғонадан жой олган.

Кейинги ўринларда 11 тадан гол урган Ихтиёр Ропиев ("Nasaf"), Хусанхон Ғаниев (“Bunyodkor”) ва Жозе Грекорио Пахаро Симанкас (SQB) лар боришмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг