Футзал. Олий лигада 3-тур учрашувлари муддати маълум
Бу турга Жиззах мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Хабарингиз бор, эртага Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат ХХИХ миллий чемпионати – Олий лиганинг 2-тур учрашувлари старт олади. Чемпионатда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси бугун водий жавҳари – Андижон шаҳри томон йўлга чиқишди.
Бу орада эса ЎФФ Олий лиганинг 3-тур ўйинлари манзили ва муддатини эълон қилди. Унга кўра 3-тур баҳсларига Жиззах шаҳридаги Олимпия захираларини тайёрлаш маркази спорт зали мезбонлик қилади. Баҳслар эса 8-13-октябр саналарида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист