Футзал олий лига 8-тур учрашувлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтади
Учрашувларга «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Мазкур тур чемпионатнинг иккинчи даврасини якунлаб беради. Шу маънода жамоалар учун ҳар битта ўйинда қўлга киритиладиган очколар қиммати сув ва ҳаводек зарур. Бу эса ўйинларнинг янада шиддатли ва муросасиз ўтишини таъминлайди.
Андижонда ҳам мухлислар мусобақа жадвалининг юқори ва қуйи поғоналарида бораётган жамоалар ўртасида кечаётган «олти очколик» учрашувларнинг шоҳиди бўлишади. Хусусан, 8-тур доирасида ҳам футзал ихлосмандлари БМБ, СҚБ, ОКМК, «Локомотив», «Насаф» жамоаларининг ўзаро қарама қаршилигини мароқ билан томоша қилишлари аниқ. Имкониятдан фойдаланиб водийлик футзал ишқибозларини ҳамда Андижон шаҳри меҳмонларини «Универсал» мажмуасига таклиф этамиз. Спорт мажмуасига кириш мутлақо бепул.
Розикжон Султонмуродов
Журналист