locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади

Ўйинларга "Универсал” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади
Фото: Ўзбекистон футзали

Мамлакат миллий чемпионати – Олий лига жамоаларининг 2-тур учрашувлари шу йилнинг 28-сентябр – 2-октябр саналарида Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Турга 2024-йилги жаҳон чемпионати муносабати билан қуриб фойдаланишга топширилган замонавий “Универсал” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Мазкур турда ҳам мухлислар деярли ҳар куни бир қатор қизиқарли учрашувларнинг шоҳиди бўлишади. Барча жамоалар дастлабки тур баҳсларидан тегишли хулоса чиқаришган. Шу маънода ҳеч бир жуфтликда осон, ўткинчи ўйин бўлмаслиги аниқ. Шундай экан, Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйинларни ўтказиб юборманг.

Ўзбекистон футзал федерацияси 2-турнинг барча ўйинларини ўзининг Ёу Тубе канали орқали жонли тарзда намойиш этишни режалаштирган. Қолаверса, Телеграм каналимиз орқали ҳам жонли, матнли трансляция бериб борилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг