locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Голлар ёмғир: у қандай бўлмоқда?

Энг сермаҳсул тур Қарши шаҳрида ўтказилган 4-тур бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Голлар ёмғир: у қандай бўлмоқда?
Фото: Ўзбекистон футзали

Мамлакат миллий чемпионати — Олий лигада 7-тур учрашувлари арафасида мавсумнинг биринчи ярмига якун ясаш вақти келди. XXIX миллий чемпионатимизда шу пайтгача 6 та тур ортда қолди. Олдинда яна 6 та тур учрашувлари бўлиб, баҳор фасли якунида чемпионат ғолиби ҳамда совриндорлар номи аниқланади.

Шу кунга қадар мухлислар жами 102 та учрашувни томоша қилди. Ушбу баҳсларда жамоалар рақиблар дарвозасини 671 марта ишғол этди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 6,57 тадан гол тўғри келаётганини англатади.

Энг сермаҳсул тур Қарши шаҳрида ўтказилган 4-тур бўлди. Мазкур турда ҳар бир ўйинда ўртача 7,16 тадан гол киритилиб, мавсумнинг энг юқори натижаси қайд этилди.

Аксинча, Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган 3-тур ўртача голлар сони энг паст бўлган тур сифатида эътироф этилди.

Барча турлардаги ўртача голлар сони қуйидагича:
• 1-тур — 6,83 та гол
• 2-тур — 6,27 та гол
• 3-тур — 5,83 та гол
• 4-тур — 7,16 та гол
• 5-тур — 6,66 та гол
• 6-тур — 6,61 та гол

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг