Футзал. «Динамо» «Нефтчи» ўйинида жанговар дуранг
Ўйин жанговар дуранг билан якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Бухорода Олий лига 5-тур учрашувларига старт берилди.
Биринчи кунги баҳслар доирасида «Динамо» жамоаси «Нефтчи»га қарши паркетга тушди. Самарқанд ва Фарғона клублари ўртасидаги шиддатли ва голларга бой баҳсда жанговар дуранг қайд этилди – 4:4.
Дилшод Ҳайдарқулов шогирдлари эртага, 18 ноябр куни Навоийнинг «Қизилқум» клубига қарши саф тортишади. Ўйин соат 15:00да бошланади.
Олий лига. 5-тур, 1-кун
17 ноябрь 2025 йил
Нефтчи — Динамо – 4:4
Голлар:
0:1 — Самандар Муродқулов (2ʼ)
1:1 — Абдуғоффор Махмудов (3ʼ)
2:1 — Сардорбек Алишеров (16ʼ)
3:1 — Сардорбек Алишеров (25ʼ)
3:2 — Асли Мухаммадиев (27ʼ)
3:3 — Антонио Лукас Соуса (30ʼ)
4:3 — Абдуғоффор Махмудов (38ʼ)
4:4 — Асли Муҳаммадиев (40ʼ)
Розикжон Султонмуродов
Журналист