Футзал. «Динамо» мавсумни «Нефтчи» устидан йирик ғалаба билан бошлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» футзал жамоаси Олий лига 1-тури доирасида «Нефтчи» жамоасига қарши саф тортди.
Дилшод Ҳайдарқулов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси Тошкентдаги баҳсда Фарғона клубини йирик ҳисобда тор-мор этди – 6:0. Учрашувда Далер Эшонқулов хет-трикка эришди.
Кўҳна шаҳар жамоаси навбатдаги учрашувни 6 сентябрь куни «Қизилқум»га қарши ўтказади.
Футзал. Олий лига
1-тур, 4 сентябр
ДИНАМО — НЕФТЧИ — 6:0
Голлар: Алиризо Хусаинов (13ʼ), Далер Эшонқулов (14ʼ, 22ʼ, 23ʼ), Саид Ризо Миршарофов (20ʼ), Самандар Муродқулов (34ʼ).
Розикжон Султонмуродов
Журналист