Futsal Awards–2025: Мавсум лауреатларини аниқлаш жараёни бошланди
Тадбир доирасида қуйидаги номинациялар бўйича лауреатлар аниқланади:
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Ўзбекистон футзал федерацияси мавсум якуни муносабати билан анъанавий “Futsal Awards–2025” тадбирига тайёргарлик ишларини бошлади. Маросимда 2025 йил давомида мамлакатимиз футзалида фаол иштирок этган, фидойилик ва юқори маҳорати билан ажралиб турган спортчилар, мураббийлар ҳамда мутахассислар тақдирланади.
Тадбир доирасида қуйидаги номинациялар бўйича лауреатлар аниқланади:
• “Энг яхши ёш футзалчи”
• “Энг яхши дарвозабон”
• “Энг яхши мураббий”
• “Энг яхши легионер”
• “Энг яхши футзалчи”
• “Рамзий терма жамоа”
• “Йил кашфиёти”
• “Энг чиройли гол”
Бундан ташқари, “Фэйр Плей” ҳамда “Футзал ривожига қўшган ҳиссаси учун” йўналишлари бўйича ҳам махсус совринлар топширилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист