Фристайл шахматлари Гранд Слэми Парижда. Карлсен - Абдусатторов: ярим финал учун жавоб учрашуви
Франция пойтахти Парижда нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири давом этмоқда. 11 апрель куни, мусобақанинг тўртинчи куни, плей-офф босқичининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Куннинг марказий баҳсида Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, рейтинг 2773) ва Магнус Карлсен (Норвегия, 2819) ўзаро тўқнаш келди. Учрашув натижасига кўра ярим финалга норвегиялик гроссмейстер чиқди.
Оқ фигураларда ўйнаган Абдусатторов ўз устунлигини ғалабага айлантира олмади ва дурангга рози бўлди. 9 апрель куни бўлиб ўтган биринчи учрашувда Карлсен оқларда ғалаба қозонган эди. Шу билан икки учрашув натижасига кўра ҳисоб 1,5:0,5 бўлди ва Магнус кейинги босқичга йўл олди. Карлсен ўз фаворитлик мақомини оқлади ва ярим финалга йўл олди. Охирги вақтларда Абдусатторов у учун қулай рақибга айлангани яна бир бор тасдиқланди.
Энди ўзбекистонлик гроссмейстер 5-ўрин учун курашни давом эттиради. Унинг навбатдаги рақиби - француз шахматчиси Максим Вашье-Лаграв бўлади.