locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Францияда фристайл шахмат бўйича катта шлем турнири бошланди: Нодирбек Абдусатторов яхши старт олди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Францияда фристайл шахмат бўйича катта шлем турнири бошланди: Нодирбек Абдусатторов яхши старт олди
Расм: gettyimages.com Нодирбек Абдусатторов

Париж шаҳрида фристайл йўналишидаги катта шлем турнири бошланди. Унда Ўзбекистон шарафини гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг олдинги босқичи Германияда февраль ойи бошларида бўлиб ўтган ва ўшанда Абдусатторов 6-ўринни эгаллаган эди.

Бу галги босқич олдидан америкалик шахматчи Ҳанс Ниманн мусобақада иштирок этолмаслигини маълум қилди. Шу сабабли, ташкилотчилар Абдусатторовга wild card берди. Нодирбек биринчи куннинг ўзидаёқ ушбу имкониятни оқлай бошлади. Турнирнинг илк кунида 6 та тур ўтказилди. Абдусатторов биринчи учрашувда Германия вакили, Германия босқичи ғолиби Винсент Каймерни мағлуб этди. Шундан сўнг у Франция шахматчиси Максим Вашье-Лаграв ва россиялик Ян Непомнящийга қарши дуранг ўйнади. Олтинчи турда эса ҳиндистонлик Видит Гуджратини чиройли услубда мағлуб этди.

Биринчи кун якунига кўра, Нодирбек Абдусатторов ва норвегиялик Магнус Карлсен 6 та мумкин бўлган очкодан 5 тасини жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. Карлсен 5 та ғалабага эришган ва бир марта мағлуб бўлган.

8 апрель куни Абдусатторов навбатдаги турларда Магнус Карлсен (Норвегия), Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон), Хикару Накамура (АҚШ), Аржун Эригайси (Ҳиндистон) ва Рамешбабу Прагнананда (Ҳиндистон)га қарши ўйнайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг