Франсiyanın Орлеанс шаҳри дунёнинг энг кучли сабля усталарини жамлаган нуфузли Гран-приз мусобақасига мезбонлик қилмоқда.
Франсiyanın Орлеанс шаҳри дунёнинг энг кучли сабля усталарини жамлаган нуфузли Гран-приз мусобақасига мезбонлик қилмоқда. 2025 йил 4–6 декабрь кунларини ўз ичига олган турнир халқаро қиличбозлик тақвимидаги энг асосий воқеалардан бири сифатида эътироф этилади.
Мусобақанинг илк куни ортида қолди ва унда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Даййбекова Зайнаб ишончли натижа қайд этди. У муваффақиятли чиқиш қилиб, турнирнинг 2-босқичига йўл олди. Зайнаб 6 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Эртанги кун эса ўзбекистонлик қиличбозлар учун янада муҳим — майдонга эркаклар терма жамоамиз вакиллари тушади. Ўзбекистон шарафини Аймуратов Муса, Абдазов Исломбек, Абдукаримбеков Сардор, Қодиров Зуғриддин ва Урақбоев Алпамис ҳимоя қилишади. Улар кучли рақиблар қаршисида қатъият ва маҳорат синовидан ўтишади.
Ушбу мусобақада спортчиларимиздан ёрқин зарбалар, тезкор ҳужумлар ва албатта — ғалабалар кутамиз!