Formula 1 раҳбарияти 2026 мавсуми давомида регламентга ўзгартиш киритишни режалаштирмаяпти
Хитой Гран-присидан сўнг жамоалар ва раҳбарият янги техник қоидаларни ижобий баҳолаб, пойгалар ҳануз томошабоп эканини таъкидлашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: F1
”Auto Motor und Sport” хабарига кўра, Formula 1 раҳбарияти 2026 мавсуми давомида регламентга ўзгартиш киритишни режалаштирмаяпти.
Хитой Гран-присидан сўнг жамоалар ва раҳбарият янги техник қоидаларни ижобий баҳолаб, пойгалар ҳануз томошабоп эканини таъкидлашди. Айрим ҳайдовчилар ва мухлислар танқид қилганига қарамай, умумий фикр кутилганидан анча ижобий бўлди.
Шу сабабли ҳозирги қоидаларда жиддий муаммо кўрилмаяпти ва ўзгаришлар эҳтиёткорлик билан кўриб чиқилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор