Фирдавс Ахунов енгил вазнли бир кишилик экипажда кумуш медални қўлга киритди
Болгариянинг Пловдив шаҳрида Академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги II босқичи ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Akademik eshkak eshish
Болгариянинг Пловдив шаҳрида Академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги II босқичи ўтказилмоқда.
Академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг II босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фирдавс Ахунов енгил вазнли бир кишилик экипажда (Lightweight Men’s Single Sculls) баҳсларида муносиб иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди.
1-ўрин. Игор Хмара — Украина
2-ўрин. Фирдавс Ахунов — Ўзбекистон
3-ўрин. Жонас Диаз — Венесуэла
Фирдавсни ушбу ютуғи билан табриклаймиз ва келгуси стартларда янада юксак натижаларни тилаб қоламиз!