locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIDE Жамоавий Жаҳон чемпионати-2026: Ўзбекистонлик шахматчилардан шахсий медаллар шодаси

Нодирбек Абдусатторов (1-тахта) — Ҳамюртимиз энг кучлилар ўйнайдиган 1-тахтада мутлақ тенгсиз бўлди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
FIDE Жамоавий Жаҳон чемпионати-2026: Ўзбекистонлик шахматчилардан шахсий медаллар шодаси
photo: Chess Uzbekistan

Гонконгда якунланган жамоавий блиц жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси нафақат умумий ҳисобда бронза медалини қўлга киритди, балки шахматчиларимиз ўз тахталарда ҳам ажойиб шахсий натижаларни қайд этиб, медалларга эга чиқишди!

Олтин медал:
Нодирбек Абдусатторов (1-тахта) — Ҳамюртимиз энг кучлилар ўйнайдиган 1-тахтада мутлақ тенгсиз бўлди! У 19 та ўйинда 15.5 очко жамғариб, ақлбовар қилмас 2936 рейтинг перфомансини кўрсатди ва олтин медални қўлга киритди.

Кумуш медаллар:
Умида Омонова (6-тахта) — Аёллар ўртасидаги баҳсларда 12 ўйиндан 9 очко жамғариб, ўз тахтасига кумуш медал соҳибасига айланди.
Акжол Раҳматуллаев (8-тахта) — Ёш иқтидоримиз 21 та партияда 14.5 очко тўплаб, кумуш медални қўлга киритди.

Бронза медали:
Шамсиддин Воҳидов (5-тахта) — 15 та партияда 8.5 очко жамғарган ҳолда, ўз тахтасида кучли учталикдан жой олди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг