FIA ва Ўзбекистон Миллий Автомобил ва Мотоцикл Федерацияси университет талабалари учун махсус ташкил этилган Сессиясини ўтказдилар
FIA 101 - КАРЬЕРА ИМКОНИЯТЛАРИ СЕССИЯСИ
2025-йилги FIA Бош Ассамблеяси ҳафталиги доирасида FIA ва Ўзбекистон Миллий Автомобил ва Мотоцикл Федерацияси (НАФКУ) университет талабалари учун махсус ташкил этилган FIA 101 - Карьера Имкониятлари Сессиясини ўтказдилар.
Тадбирда FIA ва НАФКУ расмий маърузачилари иштирок этди ва мамлакат бўйлаб етакчи университетлардан, жумладан, Вестминстер Халқаро Университети, Турин Политехника Университети, Янги Ўзбекистон Университети ва Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институтидан 160 дан ортиқ талабаларни бирлаштирди.
Сессияда халқаро ва миллий автоспортнинг асосий ривожланиш йўналишлари, FIA таълим ташаббуслари, шунингдек, автомобил ва спорт соҳаларидаги ёшлар учун имкониятлар ва карьера истиқболлари тақдим этилди.