FIA KARTING ARRIVE & DRIVE WORLD CUP – ТАРИХДА ИЛК БОРА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
2025-йил 16-ноябрь, Куала-Лумпур (Малайзия).
FIA Karting Arrive & Drive World Cup тарихда илк бор ўтказилди ва ёрқин финал пойгалари билан якун топди. Ушбу мусобақа автоспортда очиқлик, қулайлик ва инклюзивликни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди. Турнирда 50 мамлакатдан 107 нафар ҳайдовчи иштирок этди. Уларнинг 91 фоизи Arrive & Drive формати халқаро мусобақаларда қатнашишдаги тўсиқларни сезиларли даражада камайтирганини таъкидлади.
Сеньорлар категорияси
Драматик якун билан тугаган финалда Янги Зеландиялик Зак Такер ғолиб деб топилди. Кучли старт, Кнауд Нильсен ва Гоудшо билан кескин курашдан сўнг, 14-давра давомида кутилмаган кучли ёмғир сабабли мусобақа қизил байроқ билан тўхтатилди. Масофанинг 75 фоизидан кўпроғи босиб ўтилгани учун натижалар ҳақиқий деб топилди ва Такер чемпион деб эълон қилинди.
Юниорлар категорияси
Америкалик Трой Фергюсон кескин ва драматик пойга якунларида ғалабага эришди. Сўнгги даврада етакчилар ўртасидаги кураш ниҳоятда зичлашиб, тўққизта карт биргаликда сўнгги бурилишга кириб борди. Финш чизиғини биринчи бўлиб Мотода кесиб ўтди, аммо техник текширув давомида унинг карти олд қисмидаги fairing бўйича қоидабузарлик аниқланди. 5 сониялик жарима қўллангач, ғалаба Фергюсон фойдасига ўзгарди.
Томми Харт иккинчи, Томаш Сихорацки учинчи ўринни эгаллади.
Arrive & Drive формати ёш ҳайдовчиларга халқаро босқичларга чиқишда кенг имкониятлар очди ва картинг ривожланиши бўйича стандартларни мустаҳкамлади. Ҳар икки категория бўйича ғолиб ва совриндорлар FIA Karting Shootout мусобақасига таклиф этилди. Ушбу тадбир FIA Global Karting Plan'нинг муҳим босқичи бўлиб, келаси ойда ўтказилади.
FIA, шунингдек, 2026-йилда Arrive & Drive формати қитъалар миқёсидаги чемпионатлар билан кенгайтирилишини тасдиқлади — бу эса картинг тарихида рекорд йил бўлиши кутилмоқда.