ЎФФ Президенти кубоги 11-тур учрашувлари кейинги ҳафтада ўтказилади
11-тур баҳслари 14-февраль санаcига белгиланган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг навбатдаги 11-тур учрашувлари 14-февраль куни бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозим, мамлакат миллий чемпионати — Олий лига (8-тур) ва Биринчи лига (3-тур) учрашувлари жорий йилнинг 5–13 февраль кунлари Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида ташкил этилмоқда. Мазкур тур баҳсларини юқори савияда ташкил этиш учун ЎФФнинг мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича барча масъул ходимлари Андижон вилоятига сафарбар этилган.
Шу боис, “ЎФФ Президенти кубоги”нинг 11-тур баҳслари 14-февраль санаcига белгиланганлигини маълум қиламиз.
Учрашувлар манзили: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт зали.
Розикжон Султонмуродов
Журналист