locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди
ФОТО: Olympic.uz

Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида сабля дастурида кечган беллашувларда ҳамюртимиз Фернанда Эррера бронза медали соҳибига айланди. Спортчимиз финал йўлланмаси учун кечган муросасиз баҳсда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори япониялик Мисаки Эмурага 13:15 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш жоиз, қозоғистонлик Айгерим Сарибай билан кечган чорак финал беллашувида 8:14 ҳисоби қайд этилаётган пайтда Эррера ажойиб камбек амалга ошириб, якунда 15:14 ҳисобига ғалабани илиб кетди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг