Фарғонада қизлар ўртасида соҳил волейболи спорти бўйича “Вилоят ҳокими олимпадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди
Фарғонада қизлар ўртасида соҳил волейболи спорти бўйича “Вилоят ҳокими олимпадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақаларда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун муросасиз баҳс олиб бордилар. Беллашувлар давомида спортчилар ўзларининг маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.
Мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Ўғил болалар жамоалари бўйича,
1-ўрин - Фарғона шаҳар жамоаси
2-ўрин - Ўзбекистон тумани жамоаси
3–ўрин - Учкўприк тумани жамоаси.
Қизлар жамоалари бўйича,
1-ўрин — Ўзбекистон тумани жамоаси
2-ўрин — Бешариқ тумани жамоаси
3-ўрин — Боғдод тумани жамоаси.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.