Фарғонада «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақалари давом этмоқда
Унда 350 нафардан ортиқ ўқувчи фаол иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона вилояти Бешариқ туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбир Бешариқ тумани 11-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида бўлиб ўтди. Унда 350 нафардан ортиқ ўқувчи фаол иштирок этди.
Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист