Фарғонада «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди
Мусобақа давомида ўқувчилар ўзаро куч синашиб, ғолиблик учун қизғин баҳс олиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона шаҳридаги 1-сон политехникумида вилоятдаги профессионал таълим ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида ўқувчилар ўзаро куч синашиб, ғолиблик учун қизғин баҳс олиб бордилар. Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — Бағдод тумани Агротехнологиялар техникуми жамоаси
2-ўрин — Олтиариқ тумани 2-сон политехникуми жамоаси
3-ўрин — Қўштепа туман 1-сон политехникуми жамоалари эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист