Фарғонада беш ташаббус олимпиадаси доирасида мусобақалар давом этмоқда
Мазкур босқичда 9 та профессионал таълим ташкилотидан жами 16 та жамоа иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Фарғона шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур босқичда 9 та профессионал таълим ташкилотидан жами 16 та жамоа иштирок этмоқда.
Мусобақа якунига кўра ғолиб ва совриндор жамоалар кейинги босқичга йўлланма оладилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист