Фарғонада армрестлинг бўйича вилоят финал босқичи ғолиблари аниқланди
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақа якунланди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Фарғона вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида армрестлинг бўйича мусобақанинг якуний вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг финалига йўл олган маҳаллалар ёшларидан 76 нафари 55, 65, 75 ва +75 кг вазн тоифаларида ўзaro куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунларига кўра, 12 нафар ёш спортчи ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиблар Республика босқичига йўлланма олди.
Бакрадзе Иман
Редактор