locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда

Йиғин давомида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам мустаҳкамланмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда
Фото: UzPFL

Суперлигага номзод бўлган, Про лигада фаолият олиб бораётган бош ва ёрдамчи ҳакамлар Фарғона вилоятида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини доирасида амалий ва назарий машғулотларни давом эттирмоқда.

Йиғин жараёнида ҳакамлар “Ҳоким кубоги” мусобақаси учрашувларини бошқариб, реал ўйин шароитида ўз маҳоратини синовдан ўтказмоқда. Майдондаги ҳар бир вазият бўйича тўғри позиция танлаш, интизомий чораларни қўллаш ва ўйинни назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, VAR хонасида ўйин эпизодлари замонавий технологиялар ёрдамида таҳлил қилиниб, мутахассислар томонидан батафсил тушунтириш ва амалий тавсиялар берилмоқда. Баҳсли вазиятлар атрофлича муҳокама қилиниб, ягона қарор қабул қилиш мезонлари устида ишланмоқда.

Йиғин давомида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам мустаҳкамланмоқда. Майдондаги ҳаракатланиш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини ошириш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг