Фарғона вилоятидаги 1017 та маҳаллага спорт жиҳозлари тантанали равишда топширилди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Фарғона шаҳридаги "САМО" спорт мажмуасида жорий йили "Беш ташаббус олимпидаси" доирасида ўтказиладиган спорт мусобақалари олдидан вилоятдаги барча маҳалла ёшлари етакчиларига спорт анжомларини топшириш тадбири ўтказилди.
Тантанали тадбирда вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов томонидан мусобақаларнинг бу йилги мавсумида ҳам ҳақиқий иқтидор эгалари маҳаллада кашф этилишига ишонч билдирилди.
Спорт вазирлиги томонидан 8120 дона тўплардан иборат спорт жиҳозлари 1017 та маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига тақдим этилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист