Фарғона вилоятида дзюдони янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди
"Uzbekistan Judo Tour" мусобақасини юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi
ZOOM платформасида ўтган таҳлилий ва танқидий руҳдаги йиғилишда Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров, ҳудудлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Бахтиёр Юлдашев ҳамда Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодир Ҳакимов иштирок этди.
Муассасалар Фарғона вилоятида дзюдо спорт турини янада ривожлантириш стратегияси, болалар ўртасида олимпиада оиласига мансуб ушбу яккакураш турини оммалаштириш, 15 февраль куни ўтказиладиган "Uzbekistan Judo Tour" мусобақасини юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Йиғилиш сўнггида Фарғона вилояти дзюдоси учун янги ижрочи директор (Ш. Жўраев) тайинланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист