FarDu талабалари ўртасида стритбол бўйича беш ташаббус олимпиадасининг факультет босқичи бўлиб ўтди
Талабалар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва иродавий сифатларини намоён этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Basketbol
Фарғона давлат университети талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг стритбол тури бўйича факультет босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақа жараёнида талабалар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва иродавий сифатларини намоён этдилар.
Натижага кўра, ғолибликни қўлга киритган жамоа ва талабалар университет босқичида иштирок этиш ҳамда факультет шаънини муносиб ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Мазкур мусобақа талабаларнинг спорт маҳоратини ошириш, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишини кучайтириш ва келгуси йирик спорт беллашувларига тайёргарлик сифатида муҳим аҳамият касб этди.
Иброҳим Жалолов
Редактор