locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Файзуллаевнинг хато паси жамоани қаттиқ синовга солди, аммо ЦСКА бронза учун курашни давом эттиради

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Файзуллаевнинг хато паси жамоани қаттиқ синовга солди, аммо ЦСКА бронза учун курашни давом эттиради
Расм: championat.com

Россия премер-лигасининг 29-туридан ўрин олган учрашувда ЦСКА «Локомотив» билан дуранг (2:2) ўйнади ва охирги тур арафасида бронза медаллари учун имкониятни сақлаб қолди.

Аббосбек Файзуллаев бу сафар ҳам ўйинни захирадан бошлади. У 21-дақиқада жароҳат олган Бистрович ўрнида майдонга тушди. Аммо 10-дақиқада Воробёв ҳисобни очганди ва 25-дақиқада уни икки баробар оширди.

Файзуллаев майдонга тушганидан кўп ўтмай орқага берилган хавфли паси рақибнинг иккинчи голига сабаб бўлди. Уни тезкор Дмитрий Воробёв қўлга киритиб, рикошет орқали Акинфеев дарвозасини ишғол қилди.

Шунга қарамай, иккинчи бўлимда ЦСКА вазиятни тузатишга муваффақ бўлди. Гуарирапа ва Кисляк голлари орқали ҳисоб тенглашди.

Энди армиячилар 24 май куни «Пари НН»га қарши ўйинда ғалаба қозонса, бронзани кафолатлайди. Файзуллаевнинг эса ёзда Европа клубларига йўл олиши эҳтимоли бор. Унга Испания чемпионати каби рақобатли муҳит маъқул келиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг