F1. Льюис Ҳэмилтон ва Scuderia Ferrari ўртасидаги муносабатлар 2026 йил мавсуми бошида сезиларли даражада яхшиланди
2025 йилда Италия жамоасига қўшилган Ҳэмилтон учун илк мавсум анча мураккаб кечди ва у бирорта ҳам подиумга чиқа олмади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: F1
Фредерик Вассер таъкидлашича, Льюис Ҳэмилтон ва Scuderia Ferrari ўртасидаги муносабатлар 2026 йил мавсуми бошида сезиларли даражада яхшиланди.
2025 йилда Италия жамоасига қўшилган Ҳэмилтон учун илк мавсум анча мураккаб кечди ва у бирорта ҳам подиумга чиқа олмади. Бироқ янги мавсум бошидан бошлаб у ўзини анча ишончли кўрсата бошлади.
Хусусан, Хитойда ўтган иккинчи босқичда Ҳэмилтон Ferrari таркибидаги илк подиумига эришди. Бу натижа жамоа ичидаги уйғунлик ва ҳамкорлик тобора кучайиб бораётганидан далолат бермоқда.